Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманидаги яна бир маҳаллада 3 километрдан зиёд йўллар равон бўлди

 2023-03-27 10:49:01    189

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Бугун Учкўприк туманидаги аксарият маҳаллаларда ушбу қарор ижроси доирасида қизғин бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда: уларнинг баъзиларида ички йўллар асфальтлаштирилиб, ичимлик суви ва оқова сув таъминоти бунёд этилаётган бўлса, аксар ҳудудларнинг электр таъминоти яхшиланяпти. 
Авваллари бир туманга белгиланган дастур асосида ўртача 5-6 минг метр ички йўлларни асфальтлаш учун маблағ ажратилган бўлса, бугун биргина Учкўприк туманидаги 32 та маҳаллада бир пайтнинг ўзида 117 километрдан ортиқ йўлларни асфальтлаш ишлари кетяпти.  Бу – туманда жорий йилда 20 баравар кўп кўчалар асфальт қилиняпти, дегани. 
Биргина “Ғози ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинида жорий йилнинг илк чорагида 3 минг метрдан ортиқ масофадаги ички кўчаларга асфальт ётқизилди.
Қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган ишлар давом этмоқда.