Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

 2023-03-27 11:00:43    316

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан “Инсон қадри улуғланган юрт” деган эзгу ғоя остида янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тарғибот тадбирида тумандаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва тиббий ходимлар иштирок этди.
Тадбир давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, тиббиёт ривожига ва кафолатланган тиббий хизматга доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори  эканлиги таъкидланди.
Янгиланаётган Конституция нафақат бугунги, балки келажак авлод  манфаатларига тўла хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланиб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажаришимиз лозимлиги алоҳида қайд этилди.