Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
2023-03-28 12:57:11 98
Учкўприк тумани ҳокимлигида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, референдумнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Тадирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фарида Бўтаева, туман адлия бўлими бошлиғи Шукуржон Холматов сўзга чиқиб, конституциявий ислоҳотларда “инсон – жамият – давлат” деган тамойил илгари сурилгани, мамлакатимизда инсон қадри, ҳақ-ҳуқуқлари, шаъни ҳар нарсадан устун эканлигини қайд этди.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, аҳолининг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган асосий жиҳатлари ҳақида гапириб, барчани 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.
– Янгиланаётган Конституция мамлакат ривожи, аҳолини тинч ва фаровон турмуш кечириши, юртни тараққий этиши учун керак бўлган зарур жиҳатларни, давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради, – деди туман адлия бўлими бошлиғи Шукуржон Холматов.
Тадбир давомида Конституциянинг муҳим жиҳатлари хусусида маълумотлар берилди. Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 минг 715 та таклифлар келиб тушган ва уларнинг 25 фоизи лойиҳага киритилган. Лойиҳани тайёрлашда 400 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар, 190 га яқин давлат тажрибаси ўрганилган. Конституция моддалари 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалар 275 тадан 434 тага ошган. Янгиланаётган Конституциямизда Ўзбекистон ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий демократик давлат эканлиги белгилаб қўйилмоқда.
Учкўприк туманида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилишга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.