Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллада янги сув минораси ўрнатилиб, 1 минг 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди
2023-03-29 13:03:47 49
“Турғоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 минг 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди. Шунингдек, битта сув қудуғи қазилиб, янги сув минораси, сув насоси ва трансформатор пункти ўрнатилди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳудудларда янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур қарор асосида Учкўприк туманидаги қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тумандаги "Турғоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Қарор ижроси доирасида қишлоқ ҳудудида 1 минг 500 метр ичимлик суви тармоғи тортилди. Сув қудуғи қазилиб, янги сув минораси, сув насоси ва трансформатор пункти ўрнатилди. Натижада ҳудуддаги 120 та хонадонга тоза ичимлик сув кириб борди.