Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли мурожаатлари асосида қишлоққа янги трансформатор ўрнатилди

 2023-04-05 15:49:16    113

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

 

Учкўприк тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Президентининг Учкўприк туманидаги халқ қабулхонаси томонидан “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинини "маҳаллабай" ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида электр таъминотини яхшилаш масаласи кўтарилган эди.

 

Ушбу мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилиб, мазкур маҳаллада амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, маҳалла ҳудудига қуввати 160 кВа бўлган янги трансфоматор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, 12 дона янги темир бетон таянчлари ўрнатилиши ва 300 метр ҳаво тармоғи тортилиши режалаштирилган.