Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эҳтиёжманд фуқаролар учун ифторлик маросимлари ўтказилмоқда

 2023-04-05 16:07:25    129

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.

 

Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда. 

 

“Ғози ғиждон” ва “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган ифторлик дастурхонига нуроний отахон ва онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган оилалар вакиллари таклиф этилди.

 

Ифторлик дастурхонида ёши улуғ отахону онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.

 

Саховатли бўлиш, эҳтиёжмандларга меҳр-эътибор кўрсатиш, хайрли ва эзгу ишларга камарбаста бўлишдек халқимизга хос ифторлик тадбирлари туманимизнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.