Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида шашка мусобақалари ўтказилмоқда

 2023-04-06 16:16:41    125

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилдаги биринчи мавсуми доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Айни кунларда маҳаллаларда 7-10 ёш, 11-15 ёш, 16-21 ёш, 22-26 ва 27-30 ёшли ўсмир ва қизлар ўртасида спортнинг шашка тури буйича мусобақалар ўтказилмоқда.

 

Маълумот учун, давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсуми доирасида жорий йилнинг апрель, май, июнь ойларида ёшлар 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этишади.

 

Жумладан, “Ёшлар рақс фестивали” танлови, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, футбол, стритбол, workout бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

 

Шунингдек, "Ёшлар кубоги" киберспорт мусобақалари ҳамда илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ҳам ташкил этилади.