Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллада янги трансформатор ўрнатилди

 2023-04-06 16:26:19    151

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Қарор ижроси доирасида “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 31 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, ҳаво тармоғи тортилмоқда. Шунингдек, қуввати 160 кВА бўлган бир дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.