Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Бош прокурор кубоги учун кураш мусобақалари ўтказилди

 2023-04-07 15:21:43    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида "Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур" шиори остида миллий ва белбоғли кураш бўйича мусобақаларнинг маҳаллалар босқичи ўтказилди. 

 
Бош прокурор кубоги учун ўтказилган мусобақада турли вазнларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган юз нафарга яқин йигит ва қизлар қатнашди.


Мусобақанинг очилиш маросимида туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев иштирок этиб, спортчи ёшларга беллашувларда омад ва муваффақият тилади.


Ўғил болалар ўртасида 4 вазн тоифасида, қизлар ўртасида эса 3 вазн тоифасида ўтказилган беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар туман прокурорининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.