Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк маҳаллаларида саховат тадбирлари давом этмоқда

 2023-04-07 15:22:40    120

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Учкўприк тумани бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, рўзадорлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.  Ана шундай хайрли тадбирларнинг давоми сифатида туманнинг “Яккамулла”, “Мерган”, “Кичик кенагас”, “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган рўзадорлар учун ифторлик маросимлари ташкил этилди.  
Ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар учун ташкил этилган ифторликларда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, барчани Рамазон ойи билан қутлашди.  
Ўз навбатида, нуроний отахон ва онахонлар юртимизга тинчлик, қут-барака, халқимизга аҳиллик тилаб дуолар қилишди.  
Эҳтиёжмандларга меҳр-эътибор кўрсатиш, хайрли ишларга камарбаста бўлишдек халқимизга хос эзгу тадбирлар барча маҳаллаларда давом этмоқда.