Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Олмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида янги трансформатор пункти ўрнатилди
2023-04-08 15:27:51 146
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Қарор ижроси доирасида “Олмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуввати 100 кВА бўлган бир дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. Шунингдек, янги темир бетон таянчлари ўрнатиш ва ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилиши натижасида ҳудуддаги 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминотини яхшилаш кўзда тутилган.