Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ифторлик дастурхони ёзилди

 2023-04-09 21:35:03    146

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс. Ушбу ойда эътиборга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос маънавий қадрият ҳисобланади.

 

Шу боис ҳам, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Учкўприк тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда. 

 

Туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ифторлик маросимида нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар бир дастурхон атрофида жам бўлди.

 

Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатларда туманда ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, барча 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол қатнашишга чақирилди.