Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти кенг тарғиб қилинди

 2023-04-11 17:00:48    151

PDF yuklash
Chop etish


Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида ўтказилган тадбирда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, нуроний онахонлар иштирок этди.
Тадбирда туман адлия бўлими мутахассислари томонидан мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён – референдумнинг аҳамияти, янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг қатор моддаларида гендер тенглик, оила мустаҳкамлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларига оид нормалар акс этмоқда.  
Шунингдек, жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда сайлов ёшига етган ҳар бир фуқаро ўзининг фаол фуқаролик позициясини намоён этиши лозимлиги таъкидланди.
Учкўприк туманида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ва тарғиб қилишга бағишланган тадбирлар давом этмоқда.