Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!
2023-04-12 14:03:02 182
Мамлакатимизда 30 апрель куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён ҳамда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида Учкўприк туманида “Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги тарғибот тадбири республика ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида тумандаги 18-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар ҳамда ўқитувчилар иштирок этди.
Тарғиботчилар Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида сўз юритиб, юртимизда оила, оналик ва болалик, гендер тенглик, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган тадбирларнинг Конституция даражасида мустаҳкамланиши жамиятда аёллар ҳуқуқининг тўлақонли таъминлашига асос бўлишини таъкидлади.
Тарғибот тадбири якунида ташкилланган концерт дастури, туман маданият бўлими санъаткорларининг шўх куй-қўшиқлари барчани хушнуд этди.
Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг “Катта қашқар” маҳалласига ҳам ташриф буюриб, бу ерда нуроний отахону онахонлар билан дилдан суҳбат қурди.