Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Пучуғой” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг метр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилди

 2023-04-15 09:50:39    110

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 
Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.
“Пучуғой” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 3 минг метр масофадаги йўллар асфальтланиб, равон ва соз ҳолга келтирилди.