Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак Рамазон ойидаги хайрли тадбирлар давом этмоқда

 2023-04-15 14:32:32    111

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида “Сой бўйи”, “Катта қоракўл”, “Катта қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

 

Ифторлик маросимларида 300 нафардан зиёд рўзадорлар, меҳнат фахрийлари, ёшу кексалар дастурхон атрофида жам бўлди. Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбатларда мамлакатимизда ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, барча 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол қатнашишга чақирилди.

 

Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очди. Бу каби хайрия тадбирлари, ифторлик маросимлари туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.