Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида стол тенниси мусобақалари ўтказилмоқда

 2023-04-15 14:33:04    104

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг жорий йилдаги биринчи мавсуми доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Айни кунларда маҳаллаларда 30 ёшгача ёшлар ўртасида стол тенниси буйича мусобақалар ўтказилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг биринчи мавсумида ёшлар 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этишади.
Жумладан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга қаратилган гимнастрада, қувноқ стартлар, енгил атлетика, мини-футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, футбол, стритбол, workout бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.
Шунингдек, илк маротаба ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, ҳунармандчилик танловлари ҳам ташкил этилади.