Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак Рамазон ойидаги саховат тадбирлари давом этмоқда

 2023-04-18 14:30:00    144

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк туманида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, нуроний отахон-у онахонларни йўқлаш ва улар учун ифторлик дастурхонлари ёзиш каби хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан “Бегобод” ва “Катта кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Уч юз нафарга яқин рўзадор таклиф қилинган ифторлик маросимида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, барчани Рамазон ойи билан қутлашди.  
Ўз навбатида, ифторлик дастурхонида ёши улуғ отахон-у онахонлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, хонадонларга барака сўрашди, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдиришди.  
Эҳтиёжмандларга меҳр-эътибор кўрсатиш, хайрли ишларга камарбаста бўлишдек халқимизга хос эзгу тадбирлар барча маҳаллаларда давом этмоқда.