Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида 151 дона темир-бетон таянчлари ва 100 дона қуёш панелли тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди

 2023-04-20 13:20:04    145

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
"Катта қашқар" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун мазкур масалага ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Маҳалла ҳудудида электр таъминотини яхшилаш юзасидан билдирилган таклифга 13 минг 198 та овоз берилди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 977 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда маҳаллада электр таъминоти сифатини ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт кўчасига 151 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Айни вақтда 1,5 минг метр ҳаво тармоғи тортиш ҳамда 100 дона қуёш панелли тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Бундан ташқари, маҳалла ҳудудида 400 кВа қувватли янги трансформатор пункти ўрнатилиши режелаштирилган.