Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким қабули: ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди

 2023-04-25 17:11:40    123

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказди.

 

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

 

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

 

Туман ҳокими билан мулоқотда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

 

Шу куни қабул давомида 42 нафар жисмоний ва юридик шахс иштирок этиб, улар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.

 

Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.