Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Саломатлик сайили” соғломлаштириш тадбирлари давомида 500 нафардан зиёд фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди

 2023-04-25 17:12:12    134

PDF yuklash
Chop etish


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан айни кунларда республика бўйлаб “Саломатлик сайиллари” тадбирлари ташкил этилмоқда. 
Ушбу тадбирлар давомида аҳоли республикадан келган малакали мутахассислар ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Учкўприк туманидаги “Булоғли боғ чиройи” сиҳатгоҳида  “Саломатлик сайили” тадбири бўлиб ўтди. Сайёр тиббий кўрикка республика ва вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда даволаш-профилактика муассасаларининг етакчи шифокорлари, тор доирадаги мутахассислари жалб этилди. 
500 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этган “Саломатлик сайили” давомида УЗИ, ЭКГ текширувлари, диагностик текширувлар, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилди, шунингдек саломатлик мавзусида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам ташкилланди.
Текширувлар натижасида 241 нафар фуқарога амбулатор муолажалар белгиланди, 27 нафарига стационар даволаниш учун йўлланма берилди.