Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

 2023-04-28 17:18:21    115

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк тумани “Ғози ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фарҳоджон Тўйчиевнинг видеомурожаати эълон қилинди. Унда Фарҳоджон Тўйчиевга 2019 йилда анор етиштириш учун ер ажратиб берилгани, мазкур ер майдонига 4-5 минг туп атрофида анор кўчатлари экилгани, айни вақтда анорзор ўрни аукцион савдолари орқали бошқа фуқароларга бериб юборилгани қайд этилган.
Мазкур мурожаат Учкўприк тумани ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими ва кадастр агентлиги ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги “Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 791-сонли қарорида Фарғона вилояти туманларида 2018-2020 йилларда анорзорлар ташкил этиш белгиланган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 15 февраль куни Учкўприк тумани ҳокимининг 163-сонли қарори қабул қилинган ва Марказий Фарғона массиви ҳудудидан фуқароларга анорзорлар ташкил этиш учун ер майдонлари ажратиб берилган.
Мазкур қарор ва унинг иловасига кўра, Учкўприк тумани “Ғози ғиждон” маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбек қишлоғида яшовчи фуқаро Фарҳоджон Тўйчиевга анор боғ ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб берилмаган. Шундай бўлса-да, фуқаро Фарҳоджон Тўйчиев томонидан ўзбошимчалик билан Марказий Фарғона массиви ҳудудидаги 182-контурда жами 7.1 гектар экин ер майдонига анор кўчатлари экилган.
Мазкур ер майдонлари Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг 2023 йил 13 февралдаги VI-73-39-11-162-K/22-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ туман захира ер майдонлари ҳисобига қайтариб олиниб, лотларга ажратилган ҳолда очиқ электрон аукцион савдоларига чиқарилган.