Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дона қишлоғи кўчаларига асфальт ётқизилмоқда

 2023-04-28 17:18:50    112

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди. 
“Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қарор ижроси доирасида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 минг 500 метр масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилиши белгиланган. Айни ишлар учун 1 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Ҳозирда пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан Дона қишлоғи ҳудудидаги ички йўллар асфальтланиб, обод ва равон қиёфа касб этмоқда.