Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Имконияти чекланган хотин-қизларга реабилитация воситалари топширилди

 2023-05-06 11:43:43    112

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.
Бугун “Аёллар дафтари”да рўйхатда беморлар ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситалари топширилди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров, оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари бир гуруҳ бемор ва имконияти чекланган хотин-қизларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. 
Туман ҳокими ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатлигини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида юртимизда салмоқли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шу куни 8 нафар имконияти чекланган тумандошларимизга ногиронлик аравачалари ва эшитиш ускуналари етказиб берилди. Туманда бу каби хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда.