Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида фахрий устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди

 2023-05-10 17:19:33    99

PDF yuklash
Chop etish


9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Учкўприк тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим ташкилотларида самарали фаолият олиб борган, айни вақтда фахрийлик гаштини сураётган устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди.
“Водий” тантаналар мажмуасида тўкин дастурхон атрофида ташкилланган тадбирда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси аъзолари, фахрий устозлар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбир аввалида инсон камолоти, унинг билимли бўлиб вояга етиши, қалбида одамийлик, меҳр-оқибат сингари юксак инсоний туйғуларнинг шаклланиши, бир сўз билан айтганда, жамиятда, ҳаётда ўз ўрнини топиб яшашида таълим соҳаси фидойилари – устоз, мураббийларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта эканлиги, улар ҳар қанча қадр ва эътиборга муносиблиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида тизимда ёшларга таълим-тарбия беришдаги самарали фаолияти ва фидойилиги билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлган устоз-мураббийларга туман ҳокимлиги, мактаб ва мактабгача таълим бўлими, туман касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир иштирокчиларига эл ардоғидаги санъаткорлар ва иқтидорли ёшларнинг куй-қўшиқлари хуш кайфият улашди.