Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 258 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида меҳрибонлик уйи битирувчисига янги хонадон топширилди

 2023-05-10 17:21:17    92

PDF yuklash
Chop etish


Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган учкўприклик Насиба Ҳусановага туман марказидан янги хонадон тантанали топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров, Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси масъуллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  
Насиба Ҳусанова 1993 йилда Учкўприк туманида туғилган, тақдир тақазоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиб, Қўқон шаҳридаги Меҳрибонлик уйида таълим-тарбия олди, касб-ҳунарли бўлди. 
Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари ижроси доирасида Учкўприк туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу қарорларга асосан меҳрибонлик уйлари битирувчиларини, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойли қилиш, муайян даромадли иш билан таъминлаш вазифаси ҳокимликлар зиммасига юклатилган.  Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк тумани ҳокимлиги томонидан Насиба Ҳусановага “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинидан янги уй учун ордер ва ушбу хонадон калити тантанали равишда топширилди.  
Эътиборлиси, хонадон ҳокимлик томонидан барча маиший ва зарур уй-рўзғор жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди. 
– Мен бугун жуда ҳам бахтиёрман. Президентимиз томонидан менга берилган бу уйда оилам ва фарзандларим билан яшашимиз учун барча зарур шароитлар мавжуд. Президентимизнинг бу эътибор ва ғамхўрлигидан миннатдорман, – дейди Насиба Ҳусанова.
Юқоридаги қарор ижроси доирасида 2023 йилда Учкўприк туманида меҳрибонлик уйларининг 11 нафар битирувчиларига уй-жойлар ажратилиши режалаштирилган.