Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

«Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида давра суҳбати ўтказилди

 2023-05-12 12:13:52    114

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги 11-умумтаълим мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда таъкидланганидек, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, келажагимиз ворисларини миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ҳамда она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ушбу ташаббус доирасида 11-умумтаълим мактабида ўтказилган давр суҳбатида юртимиздаги тинч-осойишта ҳаёт қадри, билим чўққиларини эгаллаш, халқимизга хос миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанни севиш ҳамда жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиш ҳақида маърузалар тингланди.
Шунингдек, Ислом дини тинчлик дини, тинчлик-осойишталик эса улуғ неъмат эканлиги таъкидланиб, гиёҳвандлик ва бошқа салбий иллатларнинг оқибатлари хусусида ҳаётий мисоллар асосида тўхталиб ўтилди. Давра суҳбати якунида мавзуга оид видеофильм намойиш этилди.