Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Касб-ҳунар мактабида “Касблар фестивали” ўтказилди

 2023-05-13 10:43:40    125

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида умумтаълим мактаблари битирувчиларига турли соҳалар бўйича йўналиш бериш, касб танлаш борасида тўғри йўл кўрсатиш, уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш мақсадида “Касблар фестивали” тадбири ташкил этилди.

 

Тумандаги барча умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари, мактаб психологлари, иш берувчи корхоналар масъуллари таклиф этилган очиқ эшиклар куни ўзига хос байрам тусини олди.

 

Таълим муассасаси ҳовлисига касб-ҳунар мактабида фаолият олиб бораётган турли тўгараклар, қисқа муддатли курслар, ишлаб чиқариш цехлари томонидан ахборот-маълумот кўргазмалари жойлаштирилди.

 

Шунингдек, барча ўқув ва амалиёт хоналари кўргазмали тарзда жиҳозланди. Ўқитувчилар, амалиёт усталари ва мактаб психологлари битирувчи-ёшларни касб-ҳунар мактабидаги ўқув жараёни, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан батафсил таништирди.

 

Транспорт коллежи негизида ташкил этилган касб-ҳунар мактаби 650 ўринга мўлжалланган. Мактабда тикувчилик, қурилиш машиналари оператори, қишлоқ ҳўжалиги машиналарини таъмирлаш чилангари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича ёшларга касб-ҳунар ўргатилмоқда.

 

Касб-ҳунар мактабида замонавий спорт ва фаоллар зали, ахборот кутубхона маркази, замон талаби асосида жиҳозланган биология, кимё, физика лабораториялари мавжуд. Амалий машғулот олиб бориш учун барча зарур анжомлар билан таъминланган ўқув устахоналари ташкил этилган.