Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Истиқлол” маҳалласидаги трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-05-16 16:57:41 123
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 266-трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Хусусан, трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилди.
Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.