Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори асосида “Олтин водий” маҳалласида 3 минг метр масофадаги йўллар асфальтланди

 2023-05-17 14:27:17    120

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 
Учкўприк тумани “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маҳалладаги Қақир, Қумбости, Ободон қишлоқларининг 3 минг  метр масофадаги ички кўчалари асфальтланиб, обод манзилга айланди. Айни мақсадлар учун 1 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланди.