Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаровнинг байрам тадбиридаги нутқи
2023-05-18 15:28:38 289
Азиз онахонлар, қадрли опа-сингиллар! Барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами 8 март — Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Дарҳақиқат умримиз маъноси, оилалар файзи, хонадонлар тинчлиги, фарзандлар қувончи сиз билан тўлиқ, сиз билан бутундир.
Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
Туманимиздаги фаол аёлларнинг жўшқин фаолиятини халқ депутатлари туман Кенгашида, ижро ҳокимиятида, маҳаллий ва ўзини-ўзи бошқариш тизимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятида, саноат, ишлаб чиқаришда, тадбиркорликда – айтиш мумкинки, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида кўришимиз мумкин.
Халқ таълими, тиббиёт, қишлоқ ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам юзлаб опа-сингилларимиз туманимиз равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Қадрли опа-сингиллар!
Биз ана шундай жонкуяр, тиниб-тинчимас ва фидойи опа-сингилларимиз, қадрли онажонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз ва Сиз азизларга таъзим қиламиз.
Фурсатдан фойдаланиб Сиз азизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман. Сизларга баҳорий хуш кайфият, оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли онахонлар, мунис опа-сингиллар!