Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 2023-05-19 15:07:17    109

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Сессия ишида 2023 йилнинг апрель ойи мобайнида Учкўприк туманининг хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳақида;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарори ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2023 йилнинг апрель ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги
“2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорининг ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2023 йилнинг апрель ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

 

Учкўприк туманида 2023 йилнинг I чорагида таълим соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига белгиланган устувор вазифалар ижроси тўғрисида;

 

Учкўприк туманида 2023 йилнинг I чорагида ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигига белгиланган устувор вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

 

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.

 

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.