Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

46-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда

 2023-05-22 14:39:08    116

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 46-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.
Шунингдек, жорий йил инвестиция дастури асосида ушбу таълим масканининг мавжуд 380 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. 
Қайд этилишича, 46-умумтаълим мактаби 1982 йилда қурилган мослаштирилган бинода жойлашган. 380 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида ҳозирги кунда 825 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олмоқда. Уларга 70 нафар устоз-педагог сабоқ бермоқда.
Шу сабабдан, тегишли тартибда 330 ўринли қўшимча бино қуриш, мавжуд 380 ўринли ўқув биноси ҳамда спорт залини мукаммал таъмирлаш учун инвестиция лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилди.
Ҳозирда “Мирзо саодат” қурилиш ташкилоти томонидан мактабда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.