Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими маҳаллада сайёр қабул ўтказди

 2023-05-22 15:57:56    105

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули “Машад” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Сайёр қабулда “Машад” ва “Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқароларнинг коммунал соҳа, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити, уй-жой учун ер ажратиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Қабулда иштирок этган Шоҳида Хожимуродова туман ҳокимига саломатлигини тиклаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат тиббиёт бирлашмаси ва ҳокимлик кўмагида қисқа фурсатда ҳал этилиши маълум қилинди.
16-давлат мактабгача таълим ташкилоти ходими Юлдузхон Ўринова муассасани тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммоларни ҳал этишда кўмак сўради. Ушбу муаммони ҳам “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари бартараф этишга киришилди. 
Сайёр қабул давомида билдирилган ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, ижроси назоратга олинди.