Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-05-23 14:18:31 47
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла ҳудудида жойлашган 528-трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Хусусан, трансформатор пунктини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилди.
Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.