Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими: ютуқ ва муаммолар таҳлили

 2023-05-23 16:20:08    132

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб масалалар кўтарилиб, бу борада мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилган эди.

 

Жумладан, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиш ҳамда манзилли ишлашни йўлга қўйиш таъкидланганди.

 

Бунда яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол ёшлар “яхши” тоифага, турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол ёшлар “ўрта” тоифага киритилиб, шунингдек, давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар “оғир” тоифага алоҳида ажратиб олинди.

 

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиб, уларнинг муаммолари ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилган эди.

 

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк тумани ҳокимлигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини йўлга қўйиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган ўқув семинари ўтказилди. Унда туман ҳокими Аброржон Асқаров, ҳоким ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари ва маҳаллаларга бириктирилган патронаж ҳамширалар иштирок этди.

 

Семинар аввалида туман ҳокими ёшлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва олдинда турган истиқболли режалар хусусида тўхталди.

 

Шунингдек, семинар давомида ҳудудлардаги ёшлар билан тизимли ишлаш, хусусан, ҳаётда ўз ўрнини топишда қийинчиликларга дуч келган, сурункали бемор ва ногиронлиги бор, профилактика назоратига олинган ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни фаол турмуш тарзига қайтариш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.