Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида 36 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, ҳаво тармоғи тортилмоқда
2023-05-24 14:51:19 44
“Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида эскирган симёғочлар ўрнига 36 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 600 метр ҳаво тармоғи тортилмоқда.
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Аҳоли ташаббуси билан туман ҳокимлиги кўмагида “Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, ҳаво тармоғи тортилмоқда.
Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги юзга аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.