Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида 2272 нафар йигит-қиз мустақил ҳаёт остонасига қадам қўйди

 2023-05-25 16:05:43    203

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги барча таълим муассасаларида дилларга ўзгача шукуҳ, қалбларга олам-олам ҳаяжон соладиган, бир умр эсда қоладиган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
Ана шундай тадбирлардан бири Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Учкўприк тумани ихтисослаштирилган мактабида “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилди. 
Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров мазкур таълим масканида ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 
Тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам битирувчиларни табриклаб, уларга оқ йўл тилади.  
Якунига етаётган ўқув йилида туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 2272 нафар ўқувчи битириб, мустақил ҳаётга йўлланма олмоқда. Бу ўқувчиларнинг 47 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаллар билан мактабни битираётгани эътиборга сазовордир. 
Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши, устозларнинг фидойилиги туфайли мактаб партасидаёқ талабалик бахтига мушарраф бўлаётган иқтидорли ўқувчиларимиз ҳам анчагина. Айни пайтда 31 нафар ўқувчи хориж ҳамда мамлакатимизнинг нуфузли олий ўқув юртлари талабаси бўлишга эришди. Уларнинг ютуғидан барчамиз фахр-ифтихор туямиз. 
Тадбир давомида республика ва вилоят миқёсида ўтказилган турли танловларнинг ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритган фаол ўқувчиларга, фидоий устоз-мураббийларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. “Сўнгги қўнғироқ” садолари эса тантаналарга якун ясади.