Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди
2023-05-25 16:06:22 131
“Илмни қадрланг, илмга интилинг” шиори остида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари Учкўприк туманидаги 33-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров қадрдон мактаби, меҳрибон устозлари билан хайрлашиб, катта ҳаётга қадам қўяётган битирувчи ёшларни, уларнинг устозлари ва ота-оналарини самимий муборакбод этди ва давлатимиз раҳбарининг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш, таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, устоз ва мураббийларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш, ёшларнинг билим олиши учун барча шароитларни яратиш борасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда мактабни аъло баҳолар билан якунлаган, фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, ўқув фанларини яхши ўзлаштириб, юқори натижаларга эришган ёшларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари эътироф этилди. “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари Учкўприк туманидаги барча умумтаълим мактабларида юқори кўтаринкилик билан ўтказилди.