Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Пучуғой" маҳалла фуқаролар йиғинида қуввати 250 кВа бўлган янги трансформатор ўрнатилди

 2023-05-26 08:41:06    119

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимиз аҳолисининг электр ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Шунингдек, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг жадал ривожланаётгани электр энергияси истеъмолининг кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу эса электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқларини изчил ривожлантириш, янги объектлар қуриш ҳамда мавжудларини янгиланиб бориш заруратини юзага келтирмоқда. 
Учкўприк туманида ҳам тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Туман электр таъминоти корхонаси томонидан мавжуд трансформатор пунктларини босқичма-босқич таъмирлаш, янгиларини ўрнатиш, шунингдек, электр узатиш тармоқларини тортиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Пучуғой” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан электр тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мавжуд 160 кВа қувватли трансформатор пункти юкламасини енгиллатиш мақсадида қўшимча трансформатор олиб келинди.
Айни вақтда туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан қуввати 250 кВа бўлган янги трансформатор пунктини ўрнатиш ва ундан чиқувчи электр узатиш ҳаво тармоғини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 200 дан зиёд аҳоли хонадонида электр таъминоти янада яхшиланади.