Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаб ўқувчилари учун бепул спектакллар намойиш этилди

 2023-05-26 08:42:44    100

PDF yuklash
Chop etish


Маданият ва туризм ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ташаббуси билан мамлакатимизда жорий йилнинг май ойи “Театр ойлиги” деб эълон қилинган. 
Шу муносабат билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кенг кўламдаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида Фарғона вилояти мусиқали драма театри ҳамда Фарғона вилояти қўғирчоқ театри жамоалари томонидан тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун бепул томошалар намойиш этилди.
Театр жамоалари томонидан тақдим этилган эзгу ғояларни тарғиб қилувчи “Уфқ”, “Эртаклар яхшиликка етаклар”, “Карвонсарой” каби спектакллар болаларда катта таассурот қолдирди.