Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда ғалла ўрим-йиғим мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди

 2023-05-27 12:00:13    108

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида жорий мавсумда етиштирилган ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали семинар ва ўрим комбайнларининг мавсумга шайлиги юзасидан техник кўрик ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, отрядлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари иштирок этди. 
Семинарда таъкидланганидек, туманда ғаллачиликда яхши тажриба яратилганлиги мўл ҳосил олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Миришкорлар жорий йилда ҳам ғалла парваришини белгиланган агротехник тадбирлар асосида олиб борди. Ҳудудларда ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Жорий йил ҳосили учун Учкўприк туманидаги 191 та фермер хўжаликларининг 6 минг 800 гектар майдонида бошоқли дон парваришланди. Мавсум давомида фермер хўжаликлари томонидан давлат харидлари учун 18 минг 300 тонна дон етказиб бериш режалаштирилган.
Туман миришкорларининг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 25 та отряд ташкил этилди. Уларга 25 дона юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 125 дона дон ташиш техникалари, 25 та кўчма устахоналар ва 4 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди.
Кўргазмали семинарда жорий мавсумда ғалла ўримини сифатли ташкил этиш, комбайнларнинг бир маромда, узлуксиз ишлашини таъминлаш, ўрим-йиғим отрядлари аъзоларига муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратиш, иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бу йилги мавсумда ҳам ўрим-йиғим иштирокчиларининг моддий манфаатдорлиги алоҳида эътиборга олиниб, улар муносиб рағбатлантирилиши, комбайнчилар, ҳайдовчилар, отряд бошлиқларининг унумли ва баракали ишлашлари учун дала бошида қулай шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.
Семинар якунида Қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди. Нуронийлар томонидан ҳосилга барака тилаб дуо қилинди.