Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 900 метрдан ортиқ ҳаво тармоғи тортилмоқда
2023-05-30 16:49:13 117
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Қарор ижроси доирасида “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қуввати 160 кВА бўлган бир дона янги трансформатор пункти ва 31 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди.
Айни пайтда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан қарийб 1 километр ҳаво тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.