Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди

 2023-06-02 20:49:59    115

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди. Шу муносабат билан “Шамсиддинов” ММТП ҳудудида жойлашган “Омонов Илҳомжон” фермер хўжалиги дала шийпонида эҳсонлик тадбири ташкилланди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, отрядлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари иштирокида ғалла майдонида ҳосилга барака тилаб, дуо қилинди ва ўрим-йиғим мавсуми бошланди.
Таъкидлаганидек, туманда ғаллачиликда яхши тажриба яратилганлиги мўл ҳосил олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Миришкорлар жорий йилда ҳам ғалла парваришини белгиланган агротехник тадбирлар асосида олиб борди. Ҳудудларда ўрим-йиғим мавсумига тайёргарлик уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Жорий йил ҳосили учун Учкўприк туманидаги 191 та фермер хўжаликларининг 6 минг 800 гектар майдонида бошоқли дон парваришланди. Мавсум давомида фермер хўжаликлари томонидан давлат харидлари учун 18 минг 300 тонна дон етказиб бериш режалаштирилган.
Туман миришкорларининг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш учун 25 та отряд ташкил этилди. Уларга 25 дона юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 125 дона дон ташиш техникалари, 25 та кўчма устахоналар ва 4 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди.