Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оила мустаҳкамлиги – жамият эртасининг пойдеворидир

 2023-06-05 19:38:04    113

PDF yuklash
Chop etish


Оила – мустаҳкам қўрғон, муқаддас гўша, Ватан ичидаги кичик бир Ватан. Оила мустаҳкамлиги – жамият мустаҳкамлигидир. Азалдан аждодларимиз оила шаъни ва ор-номусини пок сақлашга халқимизнинг эзгу қадрият ва фазилатларидан бири сифатида қараб келган.
Шу сабабдан оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ва онанинг ўрнини боса олмайди. Шу боисдан бўлим давлат ижрочилари томонидан собиқ турмуш ўртоқларни ўзаро яраштириш орқали оилаларни тиклаш чоралари кўрилмоқда ва бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.
Бюронинг Учкўприк тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2022 йил 8 февралдаги қарорига асосан қарздор А.А.дан ундирувчи М.А.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Давлат ижрочисининг 2022 йил 18 мартдаги қарорига асосан қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.
Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. бўлим бошлиғи қабулида бўлиб, оиласини тиклашда амалий ёрдам сўраган. Шундан сўнг тарафлар бўлимга таклиф этилиб, оила муқаддаслиги, фарзандлар тўкис оилада вояга етиши керакли айтилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳар икки томон ўзига тегишли хулоса чиқариб, оила тикланишига эришилди ва ижро ҳужжати тамомланди.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври давомида 1 минг 360 оилани яраштиришга эришилди. МИБ Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.