Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида ёшлар ойлиги доирасида маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури ўтказилди
2023-06-05 20:09:22 134
Учкўприк туманида ёшлар ойлиги доирасида маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури ўтказилди
Учкўприк туманида ёшлар ойлиги доирасида “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури ўтказилди.
Жорий йилнинг 3 июнь кунидан мамлакатимизда ёшлар ойлиги бошланди. Мазкур ойлик доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилиши режалаштирилган.
Учкўприк туманида ҳам ёшлар ойлиги доирасида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, спорт мусобақалари кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.
Бугунги концерт дастури давомида таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев, “Лайли ва Мажнун” гуруҳи ҳамда таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, эл ардоғидаги ижодкорлар ўзларининг чиқишлари билан барчага байрамона кайфият улашди.