Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприкда 30 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга замонавий тикув машиналари топширилди
2023-06-08 12:29:08 118
Учкўприк тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида ўтказилган тадбирда эҳтиёжманд хотин-қизларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида тикув машиналари топширилди.
Туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари топширилмоқда. Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилмоқда.
“Анҳор бўйи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан “маҳаллабай” ўрганишлар давомида Ирода Тўрақулова “Аёллар дафтари”га киритилган. Ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун тикув машинаси олишда кўмак сўраган Иродахоннинг мурожаати ечими узоққа чўзилмади. Унга туман ҳокимлиги ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими вакиллари томонидан замонавий тикув машиналари беғараз тақдим этилди.
Шу куни Иродахон каби 30 нафар хотин-қизга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси ва ташаббуси асосида тикув машиналари топширилди.
Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги эҳтиёжманд хотин-қизларнинг қарийб 200 нафарига худди шундай тикув машиналари етказиб берилган.
"Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давом этмоқда.