Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сони 129 тага, умумий қиймати 688 млн. долларга етди

 2023-06-08 17:14:49    121

PDF yuklash
Chop etish


“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонига асосан ташкил этилган. “Қўқон” ЭИЗ жами 4 та ҳудуддан иборат бўлиб, 713,7 гектар майдонда жойлашган. 
Бугунги кунда “Қўқон” ЭИЗ ҳудудига умумий қиймати 688 млн. доллар бўлган 129 та инвестиция лойиҳалари жойлаштирилди. Лойиҳаларнинг тўла ишга тушиши натижасида жами 15 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади. 
2023 йилнинг январь-май ойларида фойдаланишга топширилган барча 84 та саноат корхоналари томонидан умумий қиймати 1 трлн. 108 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Ушбу корхоналар томонидан 46,6 млн. доллар миқдорида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари экспортга йўналтирилди. 
Шу билан бирга бугунги кунда амалга оширилаётган умумий қиймати 387,6 млн. доллар бўлган 45 та йирик лойиҳаларда тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар ишга туширилиши натижасида қўшимча 7031 нафар янги иш ўринлари яратилади. 
Жумладан, 2023 йил давомида умумий қиймати 95,4 млн. доллар ёки 1 трлн. 59 млрд. сўм миқдоридаги 17 та йирик саноат лойиҳалари фойдаланишга топширилиб, қўшимча 1 471 нафар янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.