Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Собиржон” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг метр ички йўлларни асфальтлаш ишлари бошланди
2023-06-12 08:40:41 114
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишлар туманимизнинг чекка ҳудудларида ҳам салмоқли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
“Собиржон” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалладаги ички кўчаларига асфальт ётқизилиб, равон ва соз ҳолга келтириш ишлари бошланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишлари маҳалла аҳолисининг хурсандчилигига сабаб бўлмоқда.
Маҳалла ҳудудида 3 минг метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда.