Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида Лаванда сайли давом этмоқда
2023-06-14 16:01:47 90
Учкўприк туманидаги шифобахш ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “Меҳригиё” кичик корхонаси лаванда боғларида 10 июнда бошланган Лаванда сайли давом этмоқда.
Сайл доирасида ҳамюртларимиз ва хорижлик сайёҳлар учун лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ва мутахассислар кўриги ташкил этилмоқда.
Меҳмонларга лаванда боғларининг такрорланмас гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, махсус рецепт асосида тайёрланган лавандали музқаймоқ ва салқин ичимликлардан татиб кўриш, лавандазордаги унутилмас фотосессияларда иштирок этиш имконияти тақдим этилмоқда.
Барча юртдошларимизни ва юртимиз меҳмонларини 20 июнь кунига қадар давом этадиган лаванда сайлига таклиф қиламиз.